Бугун меҳнат вазирлиги балансида турган 4 қаватли ётоқхона биноси академия талаба ёшларининг ихтиёрига барча қулайликлари билан топширилиб турар жой ўринлари сонининг ошишига эришилди.
Янги ётоқхонанинг тантанали очилиш маросимида академия ректори А.Шодманов Президентимизнинг ёшлар сиёсатини амалга ошириш борасидаги топшириқларига жавобан ўқув-амалий жараёнларга қаратилаётган эътибор сингари ёшларни турар жой билан таъминлаш ишларига жиддий киришилганини маълум қилди.
Тошкент тиббиёт академияси талабалари яна қўшимча равишда мана шундай кенг ва ёруғ ётоқхонага кўчиб ўтдилар. Шу тариқа талабаларининг ётоқхона билан қамров даражаси 2300 тадан 3400 тага етказилди. Яна бир ҳафтадан кейин яна бир янги ётоқхона ёшлар ихтиёрига топширилиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.