Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, вилоят Экология бошқармаси инспекторлари томонидан вилоят ҳудудларида ғалладан бўшаган дала майдонларидаги сомонпоя қолдиқларини ёқиб юборилишини олдини олиш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари давомида 39 та ҳолатда 603 гектар ер майдонидаги ғалладан бўшаган сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 729 млн сўм зарар ҳисоб-китоб қилинди.