Тошкент вилоятида 9 та янги музлик кашф этилди

    Фан 5 сентябр 2024 598

    Экспедиция жараёнида денгиз сатҳидан 3.6 кмдан юқорида Зикр кўли юқори қисмида экспедиция даврида фан учун ҳозиргача номаълум бўлган бир нечта музликлар топилган.

    Ушбу ҳавзада жами 9 та музлик мавжуд бўлиб, умумий 0,63 км² майдонга эга.

    Хабарда ёзилишича, 9 та номсиз музликларнинг энг каттаси узунлиги 750 метр, майдони 0,25 км² ҳамда ҳажми 8.5 млн. метр кубга тенг. Бу музликлар аввал ўрганилмагани боис уларнинг номлари ҳам йўқ. Марказ илмий ходими Саркорбек Сувонқуловнинг хабар беришича, музликларнинг морфологик кўрсаткичлари қайд этилиб, уларга шаклланган ҳудудига мос равишда ном берилди. Маълумот учун, музликларнинг энг каттаси Зикр-2 деб номланган.

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ўзининг Телеграм саҳифасида янги кашф қилинган музликлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш берди.

    «Битта шу музлик (музликларнинг энг каттаси Зикр-2 назарда тутиляпти) 10 млн. метр куб сув ҳажмини беради. Тўғри, йилига 30 млрд. метр куб сув истеъмол қиладиган Ўзбекистон учун бу музликнинг улуши у қадар сезилмас, аммо, иқлим ўзгариши туфайли унинг жадал эриши, ҳар йили эриган музлик ўрнини қайта музлик эгалламаслиги келгусида бир ҳавза мисолида етарлича сув танқислигини келтириши бор гап. Қолаверса, музлик устида тадқиқотларни кенгайиши тоғли ҳудудларда шаклланадиган сув захираларимизнинг келгуси тақдири ҳақида тўлиқроқ маълумотларни олишда аҳамиятли ҳисобланади. Бу музликка етиб бориш ҳам жуда машаққатли,» - дейди у.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates