Ўтказилган назорат тадбирида 1985–йилда туғилган фуқаро Қ.М. томонидан 1 бош ёввойи тўнғизни терисидан ажратиб нимталангани аниқланди.
Маълумотларга кўра, фуқаро ёввойи тўнғизни Оҳангарон тумани Қорабошсой ҳудуди орқали яшаш манзилига яъни Тут МФЙ Анҳор кўчасидаги ўзига тегишли от уловга юклаган ҳолда олиб келган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳуқуқбузар бу хатти-ҳаракатлари билан ҳайвонот дунёсига 11 250 000 (ўн бир миллион икки юз эллик минг) сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди.
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилмоқда.








