Яраланган тасқара реабилитация марказига топширилди

    Яшил сайёра 29 май 2025 554

    Жиззах вилояти Зарбдор тумани Лалмикор МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан туман Экология инспекциясига қора тасқара қуши келтириб берилди.

    Вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, йиртқич қушнинг бир қаноти яраланган ва учишга имкони бўлмаган. Жиззах вилояти Экология бошқармасида мутахассислар томонидан қуш алоҳида ўрганилиб, қушга тиббий ва ижтимоий ёрдам зарурлиги маълум бўлди.

    Шундан сўнг, шу йилнинг 26 май куни Зарбдор туман Экология инспекцияси бошлиғи Бегзод Намозов томонидан йиртқич қуш Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган ҳайвонларни реабилитация ва репродукция қилиш маркази — “Protection wild animals” МЧЖга топширилди. Бу ерда тасқара қушини сақлаш, парвариш қилиш ва табиатга қайтариш чоралари кўрилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates