Тошкент вилоятида тоғда жароҳат олган фуқаро қутқарилди

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари тоғда жароҳат олган фуқарога амалий ёрдам кўрсатди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 8 июль куни соат 13:09 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Бурчмулла» маҳалла ҳудудидаги «Қулосой» шаршараси яқинида 3 нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, 1 нафари ўз эҳтиётсизлиги оқибатида чап оёғидан жароҳат олганлиги ва ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

    Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отряди ва Бўстонлиқ тумани ФВ бўлимидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, жароҳат олган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг фуқаролар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, жароҳат олган фуқаро тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

    Фуқаронинг умумий аҳволи яхши бўлганлиги сабабли, шифокорлар томонидан яшаш уйига рухсат берилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates