Тошкент вилоятидан Россияга 5 мингдан ортиқ ишчи юборилади

    Ўртача ойлик иш ҳақи 50—70 минг рублни ташкил этиши қайд этилди.

    Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Россиянинг Автоном нотижорат ташкилоти минтақавий кадрлар агентлиги ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Лилия Батурская бошчилигида вилоятда меҳмон бўлган Нижний Новгород вилояти делегацияси, аввало, ҳудудлардаги ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.

    Тошкент вилоятидаги ўқув марказларида меҳнат мигрантларининг Россияда қонуний ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирлар, тил ўргатиш курсларида ўқиш, россиялик иш берувчилар талабига биноан малака ошириш, бир сўз билан айтганда, фуқароларни жўнаб кетишдан олдин кенг қамровли тайёрлаш ишлари хусусида тушунтиришлар берилди.

    Музокаралар чоғида вилоятда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, деҳқончилик соҳасида 5 мингдан ортиқ ишчилар зарурлиги, ўртача ойлик иш ҳақи 50—70 минг рублни ташкил этиши ҳам қайд этилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates