Ангрен шаҳридаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Бекобод шаҳридаги 19-сонли умумтаълим мактаби, Бекобод туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Бўка туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби, Оққўрғон туманидаги собиқ транспорт касб-ҳунар коллеж биноси, Қуйи Чирчиқ туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби, Чиноз туманидаги хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми, Зангиота туманидаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб, Бўстонлиқ тумани 54-сонли умумтаълим мактаб, Паркент туманида 1-сонли касб-ҳунар мактаби, Ўрта Чирчиқ тумани 20-сонли умумтаълим мактаблари шулар жумласидандир.
Шунингдек, Оҳангарон шаҳридаги «Янги Оҳангарон» даҳасида 576 ўринли, Янгийўл шаҳридаги «Ўзбекистон» МФЙда 504 ўринли янги таълим муассасалари қурилиб, Агентлик тизимида фаолият юритади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда вилоятда 55 та, хусусан, сўнгги 2 йилда Президентнинг тегишли қарорлари асосида 45 та, жумладан, 8 та математика, 1 та физика, 6 та кимё-биология, 9 та информатика ва АКТ, 21 та чет тилига ихтисослашган мактаблар ташкил этилган.
Ўтган ўқув йилида мазкур мактабларни 4 210 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаган бўлса, шундан 50 фоизга яқини олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Хусусан, Ангрен шаҳар айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 85,5 фоиз ўқувчилари, Оққўрғон туманидаги 49-сонли ихтисослашган мактаби битирувчиларининг 83 фоизи олий таълимга ўқишга қабул қилинганлигини қайд этиш мумкин, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.