Тошкентда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар фош бўлди.

    Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.У. ўтказиш мақсадида бошқа шахслардан олиб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 300 қути (жами 1 500 дона) “Феррозаль“ номли дори воситасини фуқаро Т.А.га 21 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг автомашинасидан яна 4 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3 моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates