Тошкентда 10 минг доллар эвазига ҳаж визаси қилиб бермоқчи бўлганлар ушланди

    Хавфсизлик 5 июн 2023 1715

    Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган «A.K.»  МЧЖ раҳбари “A.M.” ва жамият ходимлари “И.И.”, “М.Х.”лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктиради.

    Фуқаро “Т.И.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёрати учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилади.

    Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 2 июнь куни фуқаро “Т.И.”нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган «A.K.» МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.

    Тадбирда келишилган маблағдан 3.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаролар “А.М.”, “М.И.", "А.М." ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates