Тошкентда Америка технологиялар университети фаолиятини бошлади

    АҚШнинг Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Мазкур университет олий таълим соҳасига етакчи хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлашга қаратилган.

    2024/2025 ўқув йилида Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналишида бакалавр босқичида ўқиш ташкил этилади.

    Кейинчалик ўқув дастурлари кенгайгани сари ОТМ Аризона давлат университетининг дипломларидан ташқари АҚШнинг бошқа етакчи университетлари дипломларини бериши мумкин " rel="noopener noreferrer" target="_blank">бўлади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates