Тошкент шаҳрида автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, пойтахтда битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.
Ўтказилган транспорт макромодели таҳлилларига кўра пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик ҳаракатланиш (қатнов) сони ўртача 9 миллионни ташкил этиб, шундан 6 миллион қатнов транспортда амалга оширилади.
Транспортда амалга оширилаётган қатновларнинг 1,7 миллионтаси (28 фоиз) жамоат транспорти, 4,3 миллионтаси енгил автотранспорт ҳиссасига тўғри келмоқда.