Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади

    Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент шаҳрида "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Хабарга кўра, ушбу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади

    "Дунёда "Автомобилсиз кун" тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади. Жаҳон узра оммалашганига эса 23 йил бўлди. Бу тадбирнинг аҳамияти беқиёс — бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтиришдир", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates