Тошкентда БМТнинг бўлажак иқлим конференцияси – COP-28 тақдимоти бўлиб ўтди

    Яшил сайёра 21 ноябр 2023 1236

    Тошкент шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференциясига (COP-28) бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Тадбир БААнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Тадбирда БААнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Дипломатик миссияси раҳбари ўринбосари Муҳаммад Ал Заҳери, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Суна Парк, Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Акромжон Фозилов, асосий давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этди.

    Матбуот анжумани ОАВ вакиллари ва блогерларга жорий йил 30 ноябрь – 12 декабрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясини янада кенгроқ ёритиш учун COP-28 ни тарғиб этиш мақсадида ташкиллаштирилди.

    “Бирлашган Араб Амирликлари ҳар доим иқлим бўйича ҳаракатга барча мамлакатларга тааллуқли бўлган глобал муаммони ҳал этишга амалий ҳисса қўшиш, шу билан бирга ўз иқтисодиётини диверсификация қилиш ҳамда Нет Зеро иқтисодиёти орқали келажак авлодлар учун билим, кўникма ва иш ўринларини яратиш имконияти сифатида қараган, — деди тадбирда нутқ сўзлаган Муҳаммад Ал Заҳери. — БАА 2016 йилда Париж келишувини имзолаган ва ратификация қилган, иқтисодиёт миқёсида эмиссияларни камайтириш мажбуриятини олган ва “Нет Зеро 2050» стратегик ташаббусини эълон қилган минтақадаги биринчи давлат ҳисобланади”.

    Ўз навбатида Суна Парк БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик” резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурганини алоҳида таъкидлади ва Ўзбекистоннинг глобал конференциядаги иштироки ҳақида гапирди.

    “Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит деградацияси масалалари бўйича минтақавий ҳамкорлик муҳим ўрин тутади, чунки Марказий Осиё мамлакатларини экологик муаммолар бирлаштиради. Шу боис Ўзбекистоннинг бу йилги иқлим конференциясидаги иштироки 5 давлатдан иборат ягона «1 минтақа – 1 овоз” Марказий Осиё павильони доирасида бўлади. Бу қарор Марказий Осиё давлатларининг глобал иқлим платформаларида мавқейи ва овозини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинди”, — деди Суна Парк.

    Матбуот анжумани давомида Муҳаммад Ал Заҳери БАА раислигида БМТ COP-28 иқлим саммити концепцияси билан таништирди. Шунингдек, БААнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ташаббуслари, ҳаракатлари ва ютуқлари ҳақида гапирди. Ўз навбатида Суна Парк Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги ютуқлари, мамлакатнинг яшил ривожланиш бўйича тажрибаси ва Ўзбекистоннинг COP-28даги бўлажак иштирокига тўхталиб ўтди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates