Бадиий академия, Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Тошкент Фотосуратлар уйи, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, «Ауто.уз» ва ЛА КУБА ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада табиат, технология ва экологиянинг ўзаро таъсирини очиб берувчи 50 та картина ва 4 та тематик инсталяция тақдим этилди.
Кўргазмадан, шунингдек, табиатдан илҳомланиб ишланган манзаралар ва афсонавий қиёфалар, технология ва табиат ўртасидаги мувозанатни акс эттирган экспозициялар, соф табиат ва ҳаёт манбаси тасвирлари ҳам ўрин олган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур кўргазма инсонларни табиатга янада эътиборлироқ бўлишга ундайди. Унда 2050 йилга бориб дунё сув танқислиги борасида жиддий муаммога дуч келиши, технологияларнинг атроф-муҳитга таъсири ортиб бориши, экологик инқироз кучайиши эҳтимоллари каби масалаларга алоҳида урғу қаратилган.
Кўргазма 23 февралгача давом этади.