Тошкентда электробус ва иккита машина ҳайдовчилари жанжаллашди

    Тошкент шаҳар ИИББ Бектемир туманида электробус ва енгил машина ҳайдовчилари ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.

    Маълум қилинишича, 16 июнь куни соат 15.30 ларда Бектемир туманидаги Ҳусайн Бойқаро шоҳкўчасида 35 ёшли электробус ҳайдовчиси Ш.Ш. ва Nexia-2 ҳайдовчиси Р.И. ҳамда “Заз-1102” ҳайдовчиси Ф.З. ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.

    Жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан юқорида қайд этилган иккита енгил автомашина тўқнашгани сабаб юзага келган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. “Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.