Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатувчи “закладчик“ қўлга тушди

    Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт“ ойлиги доирасидаги ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситаларини тарқатувчи “закладчик“ ушланди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ва Яккасарой тумани ИИО ФМБ тезкор-қидирув ходимлари томонидан Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1973 йилда туғилган, Н.Дониёр ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўхтатилиб холислар иштирокида текширилган.

    Шахсий тинтув жараёнида унинг ёнидан 5 гр ўткир ҳидли жигарранг сақичсимон модда топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Суриштирувлар давомида у яшаб келаётган уйнинг йўлак қисмига 79 дона қора целлофан пакетга ўралган жигарранг ўткир ҳидли моддалар ва жигарранг қуритилган ўтсимон модда аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

    Аниқланган ашёвий далиллар юзасидан “Судга оид кимёвий экспертиза“ тайинланиб, ҳужжатлар тергов бўлимига тақдим этилди, гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланди.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates