Қайд этилишича, шу йилнинг 9 январь куни соат 04:45 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё“ темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда, “Қудуқли“ темир йўл бекатига қўшни давлатдан кириб келган темир йўл юк поезди белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Ўтказилган текширувлар натижасида юк вагонларининг бирида хуфия жойга беркитилган 1 дона рангсиз целлофанда скоч билан ўралган ашё борлиги аниқланди. Ушбу ўрам экспертизадан ўтказилганда соф оғирлиги 135.3 грамм бўлган “Опий“ гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.