Сурхондарёда қарийб 1 кг гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс ушланди

    Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида қора рангли полиэтилен пакетга солинган яшил рангдаги моддаларни сотаётганда қўлга олинган.

    Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг маълум қилишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Жарқўрғон тумани ДХХ, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Жарқўрғон тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.

    Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур туманда яшовчи фуқаро Э.Н. ва М.А.лар икки дона қора рангли полиэтилен пакетга солинган ўзига хос ўткир ҳидли, яшил рангдаги моддаларни шартли харидорга 112 миллион сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

    Ушбу моддалар тегишли тартибда экспертиза текширувидан ўтказилганда соф вазни 850 грамм бўлган “Марихуана“ гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

    Маълумот учун, ўтган 2024 йил давомида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан 55 та ҳолатда 193,33 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 438 литр синтетик гиёҳвандлик воситалари ва 760 дона гиёҳвандлик таблеткалари ушлаб қолинган.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates