Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида "Cobalt" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, транспорт воситаси кузовининг тагига мато ва полиэтилен пакет ўрамига ўралиб, ўрами билан тахминий вазни 101,08 грамм "гашиш" ва 0,15 грамм "опий" гиёҳвандлик воситаси хуфиёна тарзда яширилгани фош бўлди.
Бундан ташқари ҳуқуқбузар шахс холислар иштирокида кўздан кечирилганида чўнтагида 1 бўлак, оғирлиги 0,24 граммни ташкил этадиган "гашиш" гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.