Тошкент шаҳрида яна учта ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи автоматик станция ўрнатилди, дея хабар беради «Zamin» халқаро фонди ахборот хизмати.
Таъкидланишича, мазкур станциялар халқаро фонд ва Гидрометеорология хизмати агентлигининг «Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида ишга туширилди.
Лойиҳа бошланганидан буён Ўзбекистонда monitoring.meteo.uz миллий платформасининг ягона маълумотлар базасига жами 19 та автоматик станция уланди.