Қайд этилишича, шу йилнинг 5 апрель куни соат 16:55 ларда Миробод тумани “Нукус – А. Қаҳҳор“ кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи С.М. давлат рақам белгилари ўзбошимчалик билан ечилган, махсус антенна ва “сирена“ мосламаси ўрнатилган “Malibu-2” русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.
Шунингдек, ҳайдовчи бир неча маротаба ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. У кичик сержант А.Ҳ. яқинлашаётганини кўриб турса-да, тўхтамай уни автомобили билан туртиб юбориб, Нукус кўчаси бўйлаб капот устида судраб кетган.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.