“Миллар“ дастурида хабар қилинишича, ҳолат шу йилнинг 31 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, “Матиз“ русумли автотранспорт воситаси ва 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиши оқибатда “Nexia” ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги йўловчини уриб, дарахтни синдирган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий марказининг Тошкент филиалига олиб борилган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, беморда бош моя ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап сон суяк синиши каби ташхислар қўйилган. Беморга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, реанимация бўлимига ётқизилган. Режали даволашлардан сўнг беморга синган оёғи қайта тикланиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.









