Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва Д.Т. фуқаро А.А.га жами 10 қути “TAWON LIAR” номли дори воситасини 2,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг “Spark” русумли автотранспорт воситаси юк хонасидан 13 турдаги жами 1 482 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates