Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

    Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “Қорақўрғон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.А. фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 497 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 40 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 969 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates