Икки вилоятда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент, Сурхондарё вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Чинор” ЙПХ масканида Фарғона-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган “Epica” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, йўловчи М.О. 37 дона “Регапен” ва 2 дона “Тропикамид” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

    Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эас “G.S.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси А.Т. таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 та капсула “Омнадрен” нолми дори воситасини 120 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 850 дона “Карбамазепин” ва 22 дона “Омнадрен ” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates