Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиш ҳолатларига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 50 қутидаги жами 500 дона “Pregabalin Capsule IP 300 mg” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates