Тошкентда Миллий меҳмондўстлик мукофоти совриндорлари тақдирланди

    Туризм 4 март 2024 587

    Тошкентда Миллий меҳмондўстлик мукофоти совриндорлари тақдирланди

    Тошкентда Ўзбекистоннинг учинчи Миллий меҳмондўстлик мукофоти 2023 ғолиблари аниқланди.

    Маросим 29 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси томонидан ва Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилган “HOTEL BUSINESS FORUM-2024» халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди.

    Таъкидлаш жоизки, тақдирлаш маросими 2021 йилдан буён Ўзбекистон меҳмонхона хўжаликлари уюшмаси ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси кўмагида ўтказиб келиняпти. Танлов мамлакатнинг туристик жозибадорлигини, туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги хизматлар сифатини оширишга қаратилган.

    Мукофот инвесторларни, тармоқ ва алоҳида меҳмонхоналар топ-менежментини, халқаро брендларнинг бош менежерларини, меҳмонхона операторларини, хизмат кўрсатувчи провайдерларни, экспертлар ва меҳмондўстлик соҳасидаги ихтисослашган ташкилотларни бирлаштиради.

    Бу йил Ўзбекистоннинг барча ҳудудидан меҳмонхоналар ва турар жой объектлари танловда иштирок этиш учун ариза топширди. Иштирокчилар географияси Тошкентдан Нукусгача кенгайтирилди, 210 та ариза келиб тушди. Ғолиблар энг яхши кичик меҳмонхона, энг яхши меҳмонхона нонуштаси, йил кашфиёти каби жами 31 номинация бўйича аниқланди. Улар Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари ҳамда ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан тақдирланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Тошкентдаги энг яхши кичик меҳмонхона номинациясида “Europe Hotel” ғолиб чиқди. “Kosh Havuz Boutique” (Самарқанд) энг яхши бутик-меҳмонхона секторида биринчи бўлиб эътироф этилди. Қолган номинациялар қуйидагича:

    - Йил кашфиёти: 1) Wyndham Garden Zomin 2) Wyndham Bukhara Hotel 3) Intercontinental Tashkent;

    — Энг яхши ётоқхона: Campus Hostel;

    — Тошкентдаги энг яхши бизнес меҳмонхона: Crowne Plaza;

    — Энг яхши апартотел: Badem Garden;

    — Тошкентдаги энг яхши MICE меҳмонхонаси: Hilton Tashkent city.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates