Тошкентда ўтказилган «IT Park Rewind 2022» тадбирида mGovAward танлови ғолиблари тақдирланди

    Жорий йил 24 июлда «Astrum» IT академиясида «IT Park Rewind 2022» тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири девони вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳамкорлар ва резидентлар иштирок этди.

    «IT Park Rewind 2022» кўргазмасини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг табрик сўзи билан очиб берди.

    У сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистоннинг АКТ соҳаси улкан ўзгаришларни бошидан кечирганини таъкидлаб, соҳанинг жадал ривожланишида IT Parkнинг ўрни юксаклигини таъкидлади.

    АКТ вазири бугунги кунда ҳар қандай давлат фаровонлигининг юксалиши бевосита инсон капиталига, мамлакат ичида шахснинг ўзини ўзи англаш имкониятларига боғлиқлигини таъкидлади. Ёшлар ўз иқтидорларини рўёбга чиқариши ва намоён этишлари учун «Бир миллион ўзбек дастурчилари» ҳамда mGovAward Республика танловлари катта имконият эшигини очганини айтиб ўтди.

    Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилган «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси доирасида ҳозирда 2,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ўғил-қизлар махсус онлайн портал ёрдамида рақамли кўникмалар ва дастурлаш асосларини ўрганяпти.

    Шунингдек, IT Park директори ўз чиқишида тадбир меҳмонларига ташкилотнинг сўнгги уч йил давомида эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди, шу билан бирга, BPO мактаблари ва BPO марказлари фаолияти, IT-аутсорсинг ва IT-экспортнинг янада жадал ўсишда давом этаётганини айтиб ўтди.

    Ўз навбатида, «Plug and Play» корпоратив ҳамкорлик ва бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Феликс Ламмерс ўз чиқишида Ўзбекистонда ўз ваколатхонаси очилганини эълон қилди. Шунингдек, компания вакиллари дунёдаги энг йирик стартап акселератори фаолияти, уларга сармоя киритиш учун стартапларни танлаш жараёни, Ўзбекистонда венчур инвестиция бозорини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди.

    Конференция доирасида mGovAward танлови ғолибларини тақдирлаш ва IT Park мукофотларини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

    mGovAward ёш ғолибларини АКТ вазири Шерзод Шерматов ва БАА давлат хизматлари сектори раҳбари Муҳаммад Бин Таля топширди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Танлов ҳакамлар ҳайъати қарори билан ғолиблар эълон қилинди:

    1-ўрин – «Таҳрирчи» лойиҳаси (таълим йўналиши бўйича)

    2-ўрин – «Ekoportal» лойиҳаси (экология ва яшил энергия)

    3-ўрин - Lalu лойиҳаси (саломатлик).

    Шунингдек, қуйидаги энг фаол ҳамкорлар IT Park мукофотини қўлга киритишди:

    1. «Йилнинг энг яхши IT иш берувчиси» номинацияси – EPAM Systems

    2. «Йилнинг энг яхши IT экспортчиси» номинацияси - WEBSALE-DISTRIBUTION

    3. «Ажойиб IT инноватори» номинацияси – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)

    4. «IT-таълим бўйича энг яхши иштирокчи» номинацияси – PDP IT-ACADEMY

    5. «IT-саноат тарафдори» номинацияси – Юлия Яковлева, Exadel Uzbekistan директори.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates