Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад ШҲТ мамлакатлари транспорт ва логистика соҳаси вакиллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш, транспорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун кенг имкониятларни яратишга эришишдан иборатдир, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти медиа форуми ўтказилди
Жорий йилнинг 18 декабрь куни «International Hotel Tashkent»да Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари, ташкилот мутасадди вакиллари иштирокида Медиа ва ахборот бўйича Ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши бўлиб ўтди.