Хорижликлар ҳам ўзбек тилида нутқ сўзлаяпти

    Бу тилни ўрганишимиз Ўзбекистоннинг бой мероси, қўлёзмаларини чуқур тадқиқ қилишимизда ҳам муҳим ўрин тутади.

    Шу йилнинг 18 октябридан буён Тошкентда ўтаётган халқаро маданий мерос ҳафталиги бой тарихимиз, маданиятимизни чуқур тадқиқ этаётган хорижлик дўстларимизни кашф этишимизга хизмат қиляпти. Улар айримлари она тилимизда нутқ сўзлаётгани янада қувонарли. Масалан юртимизга “Ўзбек модерн адабиёти” китобини тақдим этган туркиялик Эмек Ушенмез ўзбекча нутқидан сўнг, ўз интервьюсида шундай деди: — Ўзбек тили бизнинг ота-боболаримиз тили. Хусайн Бойқаро, Алишер Навоийни, Қорахонийлар даврида ёзилган битикларни, “Қутадғу билиг”, “Девони хикмат”ни яхши ўқиш учун ҳам ўзбек тилини билишимиз керак. Шунингдек, бу тилни ўрганишимиз Ўзбекистоннинг бой мероси, қўлёзмаларини чуқур тадқиқ қилишимизда ҳам муҳим ўрин тутади.

    Берлин давлат кутубхонасининг Марказий Осий бўлими илмий ходими Айсима Мирсултан ҳам ўзбек тилида интервью бериб, “давлат раҳбарингиз бошчилигида Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб маданий меросни авайлаш борасида шундай ишлар олиб борилаётганидан хурсандмиз. Олдимизда биз бунга қандай ёрдам берсак бўлади, деган масала турибди. Маданий меросни топишгина эмас, уни бошқаларга ҳам тадқиқ қилиш керак. Мен Берлин давлат кутубхонасида бобурийлар билан боғлиқ икки томли китоб яратдим ва у нашр этилди. Эндиликда 130 бетлик бу китобни факсимиле нусҳасини яратишимиз керак.

    Ўйлаймизки, билдирилаётган таклифлар мамлакатимизнинг бой маданиятини янада бойитишда муҳим омил бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates