Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форуми бошланди

    Халқаро ҳамкорлик 3 август 2022 1606

    Бугун эрталаб Тошкентда Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо давлатлари ҳудудлари раҳбарларининг гибрид форматдаги форуми бошланди.

    Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин қутловлари билан мурожаат қилдилар.

    Икки кун давомида тадбир иштирокчилари ташкилотга аъзо мамлакатлар эътиборини туризм, маданият ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга жалб этиш юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.

    Анжуман дастурига кўра, учта шўъба сессиялари, шунингдек, ташкилот мамлакатлари ишбилармон доираларининг вакиллари билан бизнес-форум ўтказилади.

    Таъкидлаш жоизки, минтақа раҳбарлари форуми минтақа давлатларига минтақани янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини биргаликда ва ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини берувчи мулоқот майдончаси вазифасини ўтайди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates