Тошкентда тунги клубларнинг бири олдида юз берган жанжалда ППХ ходими жароҳат олди

    Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаро ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалди.

    Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати бўлиб ўтган воқеа юзасидан дастларбки маълумотлар берди.

    Таъкидланишича, шу йилнинг 22 февраль куни тахминан соат 23.30 ларда Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бири олдида 5 нафар маст ҳолатдаги шахс бақир-чақир қилиб, фуқаролар осойишталигини бузган.

    Ҳодиса жойига мазкур ҳудудга жалб қилинган ППХ ходимлари етиб келган ва уларни тинчлантириб, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИО ФМБга боришларини таклиф қилган.

    Бироқ фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, фаол қаршилик кўрсатган. Натижада ППХ инспектори Д.Толипов жароҳат олган.

    Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Юнусобод тумани прокуратурасига тақдим этилган бўлиб, терговга қадар текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates