Тошкентда янги оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш масаласи муҳокама қилинди

    Жорий йил 18 майда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров Осиё тараққиёт банки(ОТБ) делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Тадбирда ОТБ тарафдан хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик бўйича вице-президент Ашок Лаваса, банкнинг мамлакатимиздаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини ва бошқалар қатнашди.

    Учрашув чоғида Ашок Лаваса ўзбекистонлик ҳамкорларни «Наманган шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, молиялаштириш, эксплуатация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шериклиги» лойиҳаси бўйича тендер савдолари муваффақиятли ўтгани билан қутлаб, оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида биринчи бундай лойиҳани янги нотижорат тузилма билан ҳамкорликда амалга ошириш бўйича тезкор ва пухта ўйланган қарор қабул қилишда «Ўзсувтаъминот» АЖ жамоасининг ҳиссаси беқиёс эканлигини таъкидлади.

    Меҳмонлар Тошкент шаҳрида янги оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

    Ушбу лойиҳа доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича шартнома тузиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates