Қайд этилишича шу йилнинг 22 май куни соат 12:43 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасидаги қурилиш объектида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Келиб тушган хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:52 да ёнғин жойига етиб борган ва ёнғин 13:19 да ўраб олиниб, 13:43 да батамом ўчирилган.
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида янги қурилаётган баланд қаватли уйнинг 11-қаватида тахминан 200 кв.м майдонда қурилиш ёғоч қолиплари ёнган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.









