Ҳолат бўйича "Тошкент метрополитени" ДУК маълумот берди.
"Тошкент метрополитени" ДУКнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқларда акс этган ҳолат шу йилнинг 4 июль санасида содир этилган бўлиб, 4006-сонли метро вагонининг тирқиши йўловчилар томонидан эҳтиётсиз ҳаракат билан очилган ва натижада тирқиш синиб кетган.
Ушбу ҳолатдан поезд машинисти хабар топгач, белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат таркиби электродепога олиб кирилган ва ушбу камчилик тезда бартараф этилган.
Шу ўринда, йўловчилардан метро хизматидан фойдаланиш вақтида эҳтиёткор бўлишларини ҳамда метро мулкига зарар етказмасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.