Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

    Ҳайдовчилардан маълум вақт муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралди.

    Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчаси автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

    Маълумотларга кўра, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага, 25 июнь соат 00:00 дан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати жорий йилнинг 25 июнь соат 24:00 дан 1 июль кунига қадар тўхтатилади.

    Йўлнинг ёпиладиган қисми: Темур Малик-Паркент-Махтумқули кўчалари айланма ҳаракатидан , ТХАЙ-Оҳангарон шоҳ кўчалари айланма ҳаракатигача бўлган қисми.

    Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Бектемир шоҳ кўчаси, Фарғона йўли кўчаси, Маҳтумқули кўчаси, ва Янги Ўзбекистон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия этилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates