Тошкентдаги мактабларнинг бирида ёнғин содир бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 2 август 2023 1796

    Ёнғин оқибатида 2-қаватнинг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

    Мирзо Улуғбек туманидаги 50-мактабнинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги хабар ҳудудий ФВБга бугун, 2 август куни соат 11:43 да келиб тушган.

    Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Ёнғин натижасида тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлар ёниб зарарланган.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates