Қайд этилишича, шу йилнинг 4 июль куни соат 11:02 да Тошкент шаҳар ФВБга, Юнусобод тумани, “А.Навоий“ кўчасида жойлашган қурилиши битмаган бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 11:06 да етиб борган ва ёнғин соат 11:17 да батамом ўчирган.
Маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бино том қисмининг тахминан 5 кв.м майдонида сақич-битум маҳсулотлари ёнган.
Ҳозирда ёнғининг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.









