Қайд этилишича, ушбу йўналиш бўйича рейслар шу йилнинг 14 июнь санасидан бошлаб Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши бошланади.
Парвозлар шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):
— Тошкентдан жўнаб кетиш 08:50
— Исломободга етиб бориш 10:50;
— Исломободдан жўнаб кетиш 11:50
— Тошкентга етиб келиш 13:50.
“Uzbekistan Airways” ушбу янги йўналиш орқали икки мамлакат ўртасидаги туризм, савдо ва маданий алоқаларни янада фаоллаштиришни кўзламоқда.









