Тошкентдан Иссиқ-кўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди

    Бугундан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди.

    Чипта нархи 300 000 сўм. Чипталарни avtoticket.uz сайти, ATTO ва UzBus иловалари орқали онлайн харид қилиш мумкин.

    Қатновлар ойнинг жуфт кунларида (кунора) амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.