Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси «Самарқанд» ЙПХ масканида тўхтатилганда унда истеъмол маҳсулотларини ташиш қоидаларига зид ҳолда ташиб келинаётган 3 тонна товуқ гўшти борлиги маълум бўлди.
Маҳсулот текшириш учун лабораторияга жўнатилганда, товуқ гўштларининг истеъмолга яроқсизлиги аниқланган.
Мазкур истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти сотиш учун Тошкент шаҳрига олиб борилаётган эди.