Тошкентнинг 3 та туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

    Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг 3 та тумани электр таъминотидан вақтинча узилади.

    Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 5 — июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

    Юнусобод тумани: "Буюк Турон" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 11:00 дан 12:00 гача;

    Чилонзор тумани: "Дўмбиробод" МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

    Учтепа тумани: "Хуросон" МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 09:30 дан 17:30 гача.

    Ахборотда, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилади.