“Ҳудудий газ тармоқлари” АЖ хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 13 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани — “Гулбоғ” ва “Ийик ота” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Чилонзор тумани — “Навбаҳор” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.