Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида, бугун 15 — январь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Бектемир тумани: “Нурафшон“, “Соҳил“, 2Мусаффо“ ҳамда “Нурлийўл“ МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Олмазор тумани: “Ачаобод“, “Гуручариқ“, “Хончорбоғ“, “Юқори Себзор“, “Қорасарой“, “Гулзор“, “Аҳил“, “Янги Тошкент“ ҳамда “Чуқурсой“ МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилган.