3 та вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ ва Зангиота тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга текширувларда ушбу туманларда яшовчи фуқаролар А.Б. ва А.А. “Балиқчилик” хўжалигига мўлжалланган ер майдонида ҳамда яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр ва табиий газ тармоқларига яширин равишда уланиб, жами 270,8 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Шу каби, Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Л.Х. ўзига тегишли нотурар жой биносида электрон газ ҳисоблагичдан ташқари газ қувурига яширинча уланиб, жами 116, 7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. “Буюк Турон” МФЙ ҳудудида жойлашган музлаткич хонасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 107,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates