Ўтказилган терговга қадар текширувда “Ч.Ш.“ МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда "Б.б." НТМ масъул шахслари ва бошқалар ушбу таълим муассасаси биносини электр тармоғига тижорат мақсадида шартномасиз тўғридан-тўғри улаб, жами 892,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.