Трамп Канада ва Мексикани АҚШнинг янги штатларига айлантиришни таклиф қилди

    Канада ва Мексика Американинг янги штатларига айланиши мумкин эди, деди якшанба куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп.

    “Биз Канадага йилига 100 миллиард доллардан ортиқ миқдорда субсидия берамиз, Мексикага деярли 300 миллиард долларгача субсидия берамиз. Нега биз бу мамлакатларга субсидия беряпмиз? Агар биз уларни субсидия қилмоқчи бўлсак, улар [янги] штатларга айлансин”, деди у NBC News билан суҳбатда.

    25 ноябрь куни Трамп 2025 йил 20 январида президентлик фаолиятининг биринчи кунидан, ноқонуний муҳожирлик ва гиёҳванд моддалар контрабандаси туфайли Канада ва Мексикадан келаётган барча товарларга 25 фоизлик божлар жорий этишини ваъда қилди. Бундан ташқари, у гўёки Хитойдан гиёҳванд моддалар контрабандаси АҚШга кенг миқёсда кириб келаётгани сабабли Хитойдан келадиган барча товарларга 10 фоиз миқдорида қўшимча божлар жорий этишини маълум қилди. Бундан ташқари, сайланган Америка раҳбари, агар БРИКС мамлакатлари янги валюта ишлаб чиқса ёки доллардан воз кечса, уларнинг товарларига 100 фоиз савдо божини жорий этишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates