Трансафғон коридори бўйлаб юк ташишни ривожлантириш бўйича ечимлар биргаликда изланади

    Термиз шаҳрида «Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича транспорт идоралари раҳбарларининг кўп томонлама учрашуви ўз ишини бошлади.

    Мазкур учрашув МДҲ мамлакатлари ва Ҳинд океани портларининг Жанубий Осиё орқали транспорт логистикаси соҳасида ҳамкорлиги бўйича янги марраларни кўзлаб ташкил этилган.

    Онлайн ва офлайн режимда ўтказилаётган учрашувда Беларусь транспорт ва коммуникация вазири биринчи ўринбосари Валери Веренич, Россия Федерацияси транспорт вазири ўринбосари Дмитрий Зверев, Қозоғистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Максат Калиакпаров, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илхом Махкамов, Покистон темир йўллари вазири ўринбосари Али Шах Сайид Мазхар, Афғонистон транспорт вазири Ҳамидулла Охунзода иштирок этяпти.

    Мазкур тадбир 2023 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида имзоланган Меморандумни амалга оширишнинг мантиқий давоми бўлиб, Трансафғон коридори бўйлаб юк ташишни ривожлантириш бўйича ечимларни биргаликда излашдан иборат.

    Шу мақсадда тадбирга транспорт сиёсатини юритувчи давлат органлари вакиллари ҳамда ушбу йўлак орқали юк ташиш билан шуғулланувчи ишбилармон доира вакиллари таклиф этилган, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates