Самарқандда «Рақамли транспорт коридорлари» халқаро форуми ўзи ишини бошлади

    Форум биринчи кунидан «Ташувлар соҳасида халқаро ва трансчегаравий ҳамкорлик», «Барқарор транспорт коридорларини шакллантиришда рақамли технологиялар» каби сессиялар ўрин олган.

    Форум ишини Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев очиб берди. Тадбирда рақамли транспорт коридорларини ишлаб чиқиш ва бошқаришда ўзаро ҳамкорлик ва кооперацияни ривожлантириш зарурлиги муҳокама этиляпти.

    Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Бекжан Рисмендеев, Тожикистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Шоиста Саидмуродзода, Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги аппарати раҳбари ўринбосари Бахтияр Маммедов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг рақамлаштириш ва давлат хизматлари департаменти директори Сергази Омаш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдони осонлаштириш ва электрон бизнес маркази (UN/CEFACT) раиси Сю Проберт хоним иштирок этяпти, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates